Каттақўрғон туманида бир гуруҳ шахслар ичида 720 млн сўм бўлган банкоматни ўғрилаб кетди. Суриштирув давомида аппарат бўлаклари ташландиқ жойдан топилди. Ҳолат бўйича 4 киши қамоққа олинди.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 нафар шартнома асосида ишлайдиган ҳарбий хизматчи банкоматларни бузишга уринди. Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши очилди. Улар тергов давомида гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, 1 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тошкент вилоятида уч нафар фуқаро кетма-кет иккита банкоматни ўғрилагани аниқланди. Гумондорлар биринчи сафар жойидан ечиб олиб кетган банкоматнинг ичидан 138 млн сўм чиққан, иккинчи сафар эса банкомат ичида пул бўлмаган. Бўш банкомат шу боис Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг